Энергетика, нефть-химия ишлаб чиқариши,
автойўллари қурилиши,
қишлоқ хўжалиги ва бошқа асосий
соҳаларни ривожлантириш мамлакат келажагини таъминлайди. Президент CITIC Group компанияси директорлар кенгаши раиси
билан ушбу масалаларни муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Ақтау битум заводини модернизациялаш сифатли ва муддатидан олдин
амалга ошгани учун миннатдорчилик билдирди.
Си Гохуа CITIC Group
компанияси нефтни қайта ишлаш заводларини модернизациялаш,
нефть қувурлари тортиш,
Марказ – Ғарб
автойўлини
ишга тушириш, донни чуқур қайта ишлаш лойиҳаларини биргаликда
амалга оширишга тайёрлигини айтди. Давлат
раҳбари Қозоғистон ва Хитой ҳамкорлигини ривожлантириш муҳимлигини кўрсатиб
ўтди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

