Мудофаа вазири Қосим-Жўмарт Тўқаевга мамлакат қўшин бўлинмаларининг ҳарбий тайёргарлик ҳолати ҳақида ахборот берди. Руслан Жақсилиқов айтганидек, айни пайтда асосий эътибор бошқарув органлари ва шахсий таркибни фавқулодда ҳолатларда самарали ҳаракатланиш бўйича ўқитишга йўналтирилган. Мудофаа вазири Давлат раҳбарининг Махсус операция кучларини ривожлантириш, қўшинни замонавий қурол-аслаҳа билан таъминлаш борасидаги топшириғининг бажарилиши юзасидан ҳисобот берди. Учрашув якунида Президент Қуролли кучларни мажмуавий-тизимли такомиллаштириш ва уларнинг ҳарбий тайёргарлигини қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади. Шунингдек, Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат мудофаа қудратини ошириш лозимлигини уқтирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.