Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди. Унда мамлакат ҳарбий салоҳиятини ошириш ва армияни замонавий қуроллар ҳамда ҳарбий техника билан таъминлаш бўйича қарор қабул қилинди. Йиғилиш натижасига кўра Президент – Хавфсизлик кенгаши раиси мамлакат ҳарбий тузилмаларини такомиллаштириш бўйича Ҳукуматга топшириқлар берди.