Чегарани делимитациялаш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Чегарани делимитациялаш тўғрисидаги шартнома ратификация қилинди

Мажилис Каспий денгизидаги Туркманистон билан чегарани делимитациялаш тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Гап икки давлатнинг денгиздаги чегара чизиғи ва балиқ овлаш участкаларини белгилаб олиш ҳақида кетяпти. Шартнома денгиз тубидаги сарҳадлар юзасидан баҳс туғилиши эҳтимолининг олдини олади ва Каспийнинг Қозоғистон сектори инвестициявий жозибадорлигини оширади. Бундан ташқари, ер ости бойликларидан ва сувдаги биологик захиралардан фойдаланиш имконини беради. Эслатамиз, икки давлат ўтган йили 25 октябрда, Ашхободда тегишли шартнома имзолаган.

Мухтар Тлеуберди, Қозоғистон Респбуликаси ташқи ишлар вазири:

– Шартнома Қозоғистоннинг жанубий чегараларидаги делимитация жараёнини ниҳоясига етказади, Каспий денгизидаги соҳилбўйи мамлакатлари давлат чегараларини белгилаб берувчи тарихдаги биринчи ҳуқуқий ҳужжат бўлади. Туркманистон мазкур ҳужжатни 2022 йил 17 апрелда ратификация қилган.

Абдумалик Сарманов таржимаси