Грузия Бош вазири расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Грузия Бош вазири расмий ташриф билан Қозоғистонга келди

Грузия Бош вазири расмий ташриф билан Қозоғистонга келди. Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Ираклий Кобахидзени шахсан кутиб олди. Мустақиллик саройида олий мартабали меҳмонни кутиб олиш маросими ўтказилди. Томонлар расмий делегация аъзоларини бир-бирига таништирди. Фахрий қоровул ротаси бошлиғи рапорт берди, икки мамлакат давлат мадҳиялари янгради.


Расмий қисмдан сўнг тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказилди.


Абдумалик Сарманов таржимаси