Давлат раҳбари Хитойнинг CNPC корпорацияси директорлар кенгаши раиси Дай Хоулянни қабул қилди. Томонлар нефть-газ соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлаганидек, углеводородлар разведкаси ва уларни қазиб олиш ниҳоятда муҳим. Шунингдек, Чимкент нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватини кенгайтириш ҳам мамлакат учун катта аҳамиятга эга. Бундан ташқари, музокаралар давомида нефть етказиб бериш, Хитойга газ экспорти, шунингдек, «Бейнеу-Бўзой-Чимкент» газопроводининг янги линиясини ўтказиш лойиҳасини рўёбга чиқариш масалалари тилга олинди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.