Қосим-Жўмарт Тўқаев Буюк Британия ва Шимолий Ирландия қироли Карл III га онаси қиролича Елизавета II нинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик изҳор этиб, телеграмма йўллади. Давлат раҳбари Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан қироллик оиласига, бутун британияликларга чуқур таъзия билдирган. У таъкидлаганидек, 70 йиллик бошқаруви даврида қиролича Елизавета II ёрқин етакчи, британ миллатининг бирлиги ва барқарорлигининг рамзи бўлиб келган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси.