Жаҳонга таниқли фотосуратчи-табиатшунос Қозоғистонда
National Geographic журнали учун Қизил китобга киритилган сайғоқлар ва Ҳимолай
тоғ куркасининг суратларини туширмоқчи. Америкалик Жоэл Сарторе Алматидаги ҳайвонот
боғига ташриф буюрди, ҳайвон ва паррандаларни суратга олди. Жоэл Сарторе
лойиҳасининг ўзига хослиги шундаки, у
турли жондорларни оқ ёки қора фонда суратга олади. Унинг таъкидлашича, иккиламчи деталлар эътиборни
чалғитмаслиги учун шундай қилиш лозим. Бугунги кунда Алмати ҳайвонот
боғи сайғоқларни кўпайтириш йўлга қўйилган кам сонли даргоҳлардан бири. Фотосуратчи
ўз ишлари билан йўқолиб бораётган жондорларга эътибор қаратиш ниятида. У 20 йил
давомида 20 мингта сурат олмоқчи.
Жоэл Сарторе, National Geographic журналининг фотосуратчи -табиатшуноси:
- Ҳайвонот боғида Қозоғистонда яшайдиган турли ҳайвонлар
тақдим этилган. Мен мамлакатингизда аввал бўлмаганман ва у «Фото-кема» лойиҳаси
учун ажойиб жой эканлигига ишонч ҳосил қилдим. Лойиҳа доирасида дунёнинг барча қисмларида инсон
назоратида бўлган жондор турларини расмга олишга ҳаракат қиламан. Мақсад –
жамоатчиликни табиатга меҳр билан муносабатда бўлишга рағбатлантириш.
Таъкидлаш
лозимки, сўнгги чорак асрда National Geographic фотосуратчилари 12 мингдан
зиёд жондорни суратга олган.
Абдумалик Сарманов таржимаси