Қозоғистонда қишлоқ хўжалигининг пилот саноғи бошланди. У 30 сентябргача
давом этади. Бундан мақсад – хўжаликлар сони, уй жониворлари ва паррандалари сони, бино, қишлоқ хўжалиги техникаси ва ускуналари мавжудлиги, қандай технология ва
захиралардан фойдаланилиши ҳақида аниқ маълумот тўплашдан иборат. Тегишли вазирликда таъкидланишича, аниқ кўрсаткичларга
эришиш соҳадаги аҳволни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш, стратегик режа тузиш ва давлат ёрдами дастурларини ишлаб
чиқиш учун керак. Масалан, саноқ натижаларига кўра қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун субсидия белгилаш, кредит ажратиш мумкин. Шу билан бирга, тадқиқот мамлакатдаги ер майдони ва
экинзорлар тўғрисидаги маълумотни янгилаш имконини яратади. Таъкидлаш лозимки,
қишлоқ хўжалиги саноғи 1 августдан 20 октябргача давом этади.
Абдумалик Сарманов
таржимаси