Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон халқи ва шахсан ўз номидан Эмануэль Макронни Франция Президенти лавозимига сайланиши муносабати билан табриклади. Давлат раҳбари мамлакатлар ўртасида амалда бўлган ўзаро қўллаб-қувватлаш ва дўстликка асосланган анъанавий стратегик алоқалар кенгайишига янги туртки беришга тайёрлигини билдирди. Кўп қиррали Қозоғистон – Франция алоқаларини мустаҳкамлаш йўлларини муҳокама қилиш учун Қосим-Жўмарт Тўқаев Эмануэль Макронни Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга чақирди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.