БМТ Қозоғистондаги рақамли ривожланишни юқори баҳолади

БМТ Қозоғистондаги рақамли ривожланишни юқори баҳолади

Қозоғистон – электрон ҳукуматни ривожлантириш бўйича пешқадамлардан бири. БМТ вакили Винченцо Акварио республикадаги рақамли илгарилашни ана шундай баҳолади. У халқаро ташкилотнинг рақамли ҳукумат, иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаментини бошқаради. Эксперт таъкидлашича, глобал индекснинг тўрт кластери бўйича Қозоғистон юқори ўринларни эгаллаган. Таъкидлаш лозимки, рейтингни тузишда асосан уч йўналиш: онлайн-хизматлар кўрсатиш, телекоммуникациявий алоқа ва инсон салоҳияти ҳисобга олинади. Унинг доирасида БМТга аъзо 193 давлат баҳоланади.

Винченцо Акуаро, БМТ рақамли ҳукумат, иқтисодий ва ижтимоий масалалар департаменти бошлиғи:

- Қозоғистоннинг электрон ҳукуматни ривожлантиришга доир илғор тажрибасини таъкидлаб ўтишни истардим. Ундан бошқа давлатлар ҳам ўрнак олиши керак. Масалан, автомобилларни қайта расмийлаштириш хизмати онлайн-версияси кўпларга қизиқарли бўла олади. Масалан, Европада фуқаролар бу хизмат йўқлигидан қийинчиликларга дуч келяпти.

Даулет Бекманов, давлат хизматларини ривожлантириш департаменти раиси:

- Рейтинг уч йўналишда ўтказилади. Биринчиси, аҳолининг интернетга улана олиш имконияти. Иккинчиси, инсоний капитал, учинчиси – электрон хизматлар бўйича биз илғор ўнликдамиз.

Абдумалик Сарманов таржимаси.