Маданият ва спорт вазирлиги маълум қилишича, ушбу маблағ 200дан зиёд инвестициявий лойиҳани рўёбга чиқариш учун ишлатилади. Улар 2030 йилгача ниҳоясига етказилади. Жорий йилда 115 объект ишга тушади. Улар қаторида Ақмўла вилоятидаги йирик курорт зонаси, Атирау, Алмати, Ўскемендаги меҳмонхона мажмуалари бор. Бундан ташқари, «Алтин Эмель»да ташриф маркази очилади. Туризмни ривожлантиришда Ақмўла, Алмати, Манғистау, Туркистон ва Абай вилоятлари истиқболлари юксак, деб ҳисобланмоқда. Энг самаралиси эса экологик туризм. Йўналишларни, сўқмоқларни, кузатиш майдончалари ва машина қўйиш жойларини ободонлаштириш орқали бу соҳа ривожлантирилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси