Давлат раҳбари
Бутунжаҳон Ислом лигаси бош котиби билан учрашди. Шайх Муҳаммад бин Абдулкарим
ал Исо Астанага VIII Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездида қатнашиш
учун келган. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг ички ва ташқи сиёсатида
динлар ва маданиятлараро тотувликни сақлаб қолиш алоҳида ўрин тутишини
таъкидлади. 22 йилдан буён Жаҳон ва анъанавий эътиқодлар етакчилари съездлари
йиғилишлари ўтказилаётгани ҳам бундай далолат беради. Ўз навбатида Бутунжаҳон
Ислом лигаси бош котиби умуминсоний қадриятларни илгари суришга хизмат қилувчи
майдонча сифатида анжуманни юқори баҳолади. Қозоғистон Президенти шайхга
конфессиялараро тотувликнинг мустаҳкамлаш ва ислом цивилизациясини оммалаштиришга
қўшган ҳиссаси учун биринчи даражали «Дўстиқ» ордени топширди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

