Қозоғистонликларни сайловчилар рўйхатларига киритишлари – уларнинг конституциявий ҳуқуқларидан фойдаланишлари учун кафолат беради. Рўйхатлар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тузилади. Яшаш жойида рўйхатга олинади. Доимий яшаш жойида бўлмаган фуқаролар янги жойда рўйхатга киритишлари учун ҳокимликларга мурожаат эта олади. Буларнинг ҳаммасини сайлов кунигача бўлган 30 кун давомида амалга ошириш керак. Ушбу санагача эса 10 кун қолди. Сайлов куни бошқа ерга боришини билганлар, масалан, вахтада ишловчилар, талабалар ҳам ушбу имкониятдан фойдалана олади. 4 ноябрдан бошлаб фуқаролар рўйхатга киритилган-киритилмаганини сайт ёки ҳокимликлар call-марказлари орқали текшириши мумкин.
Абдумалик Сарманов таржимаси