Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 4,4 фоизни ташкил қилди

Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 4,4 фоизни ташкил қилди

Қозоғистон ялпи ички маҳсулоти 11 ой якунига кўра 4,4 фоизни ташкил қилди. Бош вазир Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга берган ҳисоботига кўра, иқтисод ўсишига олиб келган асосий йўналишлар нефть секторидан ташқарида. Ўлжас Бектенов таъкидлашича, иқтисодни диверсификациялаш доирасида қишлоқ хўжалиги, қурилиш, савдо, транспорт, қайта ишлаш саноати ва машинасозликда фаол ўзгаришларга эришилди. Мамлакат раҳбарига ишлаб чиқарувчиларни қўллаб қувватлаш, чуқур қайта ишлашни рағбатлантириш чора-тадбирлари натижалари намойиш этилди. Шу жумладан, қайта ишланган товарлар экспорти 10,2 фоизга ошди ва 23 миллиард долларни ташкил қилди. Асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми 3 фоизга ортди, бизнес айнан нохомашё секторига маблағ киритишни маъқул кўрди. Қабул ниҳоясида Президент асосий соҳалардаги ижобий динамикани оширишни топширди. Инвестиция жалб этиш, инфратузилмаларни модернизациялаш бўйича қатор топшириқлар берилди.

Абдумалик Сарманов таржимаси