МАГАТЭ экспертлари миссияси – Қозоғистонда

МАГАТЭ экспертлари миссияси – Қозоғистонда

Энергетика вазирлиги берган маълумотга кўра, ташкилот миссияси кенг спектрли масалаларни ўз ичига олиши кўзланган, хусусан, юртимизда ядро-энергетика инфратузилмасини ривожлантириш борасидаги кенг қамровли ҳисоботни такомиллаштиришга кўмак берилади. Шу билан бирга, масалалар спектридан дастлабки АЭС қурилиши ҳам ўрин олган. Вазирликда таъкидланишича, ҳисобот биринчи босқич бўлиб, ядро-энергетика дастурини амалга оширишга тайёрликни аниқлайди, унинг амалий рўёбига тегишли асос ва стратегияни ўзида акс эттиради. МАГАТЭ экспертлари миссияси 3 мартга қадар давом этади.

Абдумалик Сарманов таржимаси.