Қозоғистон
Президенти Будапештда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти норасмий саммитида
иштирок этди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича,
«Шарқ ва Ғарбнинг учрашуви», номи остида ўтаётган форум туркий дунё манфаатлари
ва стратегик мақсадларига хизмат қилади. Давлат раҳбари таъкидлашича, юзага
келган мураккаб геосиёсий вазиятда ташкилот доирасидаги ҳамкорлик ўзгача
долзарблик касб этди. Транспорт соҳасида
ўзаро фойдали ҳамкорлик катта истиқболларга эга. Қосим-Жўмарт
Тўқаев Ўрта йўлакни Шарқ ва Ғарб орасидаги транспорт кўпригига
айлантиришни стратегик вазифа, деб атади. ТДТ аъзоларини биргаликда, шу
жумладан, «Шимол – Жануб» йўналишида инфратузилма лойиҳаларини рўёбга чиқаришда
қатнашишга чақирди. Бу эса туркийлар минтақасини асосий транзит хабига
айлантириш имконини беради. Истиқболли йўналишлар қаторида Қосим-Жўмарт Тўқаев рақамлаштириш
ва ахборот технологияларини ҳам
кўрсатиб ўтди.
Каспий денгизи орқали оптик тола ўтказиш ишлари бошланди, у
минтақанинг рақамли боғланишини янада кучайтиради. Саммит якунларига
кўра, давлат раҳбарлари 4 та, шу
жумладан, ташкилотнинг Будапешт
декларациясини қабул қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

