Алихан Смаилов: «ЕОИИ давлатлари билан интеграциядан манфаатдормиз»

Алихан Смаилов: «ЕОИИ давлатлари билан интеграциядан манфаатдормиз»

Қозоғистон ЕОИИ давлатлари билан бирга саноат ва АСКни мустаҳкамлашдан манфаатдор. Бунда икки томонлама фойдали қўшма кооперация лойиҳалари кўмакка келади. Бундан ташқари, республика транспорт-логистика борасидаги ҳамкорликни кучайтириш ва Иттифоқ билан умумий молия бозорини барпо этишга умид боғлаган. Бу ҳақда Арманистоннинг Цахкадзоре шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Қозоғистон ҳукумати раҳбари Алихан Смаилов маълум қилди. Тадбирда, шунингдек, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон ва Россия вакиллари ҳам иштирок этди. Томонлар иқтисодий бирлашма ҳудудидаги интеграциявий жараёнларнинг келгусидаги ривожи масалаларини муҳокама қилди. Бунинг фойдасини, илова қилди Бош вазир, Иттифоқ давлатлари аҳолиси ва бизнес-ҳамжамиятлари ҳис қилиши даркор. Вазирлар Маҳкамаси етакчиси таъкидлагани каби, Қозоғистон ЕОИИ тараққиётини иқтисодий прагматизм орқали кўради. Республикада ўзига хос Декларация лойиҳаси тайёрланган. Ҳужжат бирлашманинг келгуси тараққиёт йўлини ўзида акс эттиради.

Алихан Смаилов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

ф- Қозоғистон Республикаси иқтисодий интеграциянинг кейинги ривожидан манфаатдор. Шуниси ўта муҳимки, бундай интеграциянинг фойдасини бизнинг халқларимиз ва бизнес ҳис қилмоғи керак. Айни шу сабабга кўра, Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жўмарт Кемелевич Тўқаев жорий йилнинг май ойида бўлиб ўтган Евроосиё Иқтисодий Олий Кенгаши йиғилишида ЕОИИ ҳуқуқлари борасида мажмуавий таҳлил ўтказиш зарурати хусусида айтиб ўтганди. У Иттифоқ эришган ютуқларнинг асосий натижаларини акс эттиради. Шу билан бирга, келгуси интеграциявий тараққиёт борасида аниқ тавсияларни ўз ичига олади. Ушбу бирлашма шаклланган пайтлардан бошлаб,  профессионал евроосиёчилар гуруҳи юзага келди, давлатларимизга наф келтириши учун уларга Евроосиё иқтисодий комиссиясида ишлаш учун тенг имконият бериш зарур.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.