Экспертлар конституциявий ислоҳот тўғрисида фикр билдирди

Экспертлар конституциявий ислоҳот тўғрисида фикр билдирди

Қозоғистонда мамлакат Конституциясига киритиладиган, шу жумладан, фуқаролар муҳофазасини, жамият масъулиятини оширишга қаратилган ўзгаришларни муҳокама қилишда давом этяпти. Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида  депутатлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари Асосий қонунда қозоғистонликларнинг экологик мажбуриятларини кўрсатиб ўтишни таклиф қилди. Конституциявий комиссия аъзолари фикрича, табиатни авайлаш ижтимоий меъёр ва конституциявий мажбуриятга айланиши лозим.


Сергей Пономарёв, Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажилиси депутати, Конституциявий ислоҳот комиссияси аъзоси:


- Конституцияда фуқароларнинг табиатни авайлаши лозимлигини кўрсатарканмиз, ҳозирги ва келгуси авлод қаршисида жавобгарликни оширамиз. Гап 31-модданинг 1-бандида: «Қозоғистон Республикаси фуқаролари табиатни ва табиий бойликларни асраб-авайлаши шарт», дейилган. Учинчи бандда: «Мансабдор шахсларнинг одамлар ҳаётига хавф солиши мумкин бўлган факт ва омилларни яшириши Қозоғистон Республикаси қонунларига кўра жавобгарликка олиб келади», дейилган.


Таъкидлаш лозимки, экология кун тартиби муҳокама қилинаётган таклифларнинг фақат бир қисми. Астанада шунингдек, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ ташаббуслар ҳам кўриб чиқиляпти. Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс таъкидлашича, Қозоғистон ўлим жазосидан воз кечишдан бошлаб, фуқароларни муҳофаза қилиш мажбуриятигача бўлган катта йўлни босиб ўтди. Натижада, яшаш ҳуқуқи мутлақ кўриниш олди ва унинг Конституциядан жой олиши бу йўналишнинг ўзгармаслиги кафолати сифатида кўриляпти.


Артур Ластаев, Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли шахс, Конституциявий ислоҳот комиссияси аъзоси:


- Инсоннинг асосий ҳуқуқига ҳеч қандай чеклов қўйилмаса, у абсолют ҳуқуқ дейилади. Биз буни мутлақ даражага олиб чиқдик, ва бу вазиятда комиссия таклифимизни қабул қилди. Бу эса сўнгги 25 йилдан буён мунтазам давом эттирилган йўлимиздан бурилмаслигимизни яққол кўрсатади. Ушбу қадам давлатнинг шу жумладан яшаш ҳуқуқига бўлган муносабати ўзгармаслигини ойдинлаштиради.


Абдумалик Сарманов таржимаси