Қосим-Жўмарт Тўқаев рўй берган даҳшатли зилзила муносабати билан турк халқига ҳамдардлик изҳор қилди ва фавқулодда вазиятларни назорат қилиш, эҳтимолий таҳдидларга тайёрликни таъминлаш борасида ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади. Қозоғистон президенти шу мавзуга бағишланган Туркий давлатлар ташкилоти саммити долзарб аҳамиятга эгалигини айтиб ўтди. Ўз навбатида, Ражаб Тоййиб Эрдўған қозоғистонлик қутқарувчиларга миннатдорчилик билдирди. Улар бор куч ва эътиборини жабрланганларга ёрдам кўрсатишга қаратди. Икки давлат етакчилари савдо-иқтисодий алоқаларни, шу билан бирга, икки тарафлама шериклик истиқболларини ҳам муҳокама қилди. Туркия томони йил охирига қадар мамлакатлараро товар айланмасини 10 миллиард долларга етказишни таклиф қилди. Айтиш керакки, 2022 йилда ўзаро савдо ҳажми 33 фоизга ортиб, 6 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган. Ражаб Тоййиб Эрдўған Транскаспий тарнспорт йўналиши салоҳиятидан фойдаланишнинг аҳамиятига ҳам тўхталиб ўтди. Ўз навбатида, Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистонда турк инвесторларининг лойиҳалари қўллаб-қувватланишига тайёрлигини маълум қилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси