Қозоғистон
Президенти
космик соҳа ходимлари ва фахрийларини,
шунингдек, Бойқўнғир аҳолисини космодромнинг 70 йиллиги билан табриклади.
Давлат раҳбари таъкидлашича,
у дунё космонавтикасининг бешиги бўлган.
1957 йилда Бойқўнғирдан биринчи сунъий ер йўлдоши учирилган,
1961 йилда эса биринчи
космонавт
Юрий Гагарин парвоз қилган.
Шу ердан қаҳрамонларимиз Тўқтар Аубакиров, Талғат Мусабаев, Айдин Аимбетовлар самога йўл олди.
Ўтган давр мобайнида Бойқўнғирдан минглаб ер йўлдошлари, ўнлаб космонавтлар
миссиялари учирилди. Қозоғистон миллий иқтисодни ривожлантирувчи қатор кенг кўламли
космик лойиҳаларни рўёбга чиқарди. Мамлакат Бойқўнғирни халқаро ҳамкорлик,
илм-фан алмашинуви,
туризм ва таълим соҳаларида
кўпчиликни ўзига тортадиган жозибали марказга айлантирди, дея таъкидлади
Президент.
Абдумалик Сарманов таржимаси

