Президент барчани Республика куни билан қутлади

Президент барчани Республика куни билан қутлади

Қосим-Жўмарт Тўқаев қозоғистонликларни Республика куни билан табриклади. Давлат раҳбари қайд этганидек, Қозоғистоннинг давлат мустақиллиги тўғрисидаги декларация муқаддас Озодлик учун йўл очган. Шу сабабли, ушбу ҳужжат тарихий аҳамиятга эга. Шунингдек, у жорий йилдан бошлаб, Республика куни янгичасига нишонланишини ҳам айтиб ўтди, сана миллий байрам мақомини олди. Қозоғистон Президенти ушбу ташаббус жамиятда кенг қўллаб-қувватланишига, эзгу анъанага айланишига ишонч билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев айтишича, мазкур байрам давлатчиликни мустаҳкамлаши, халқ бирлиги ва тотувлигини кучайтиришга қаратилган.

Хуршида Абдуллаева таржимаси