Қосим-Жўмарт Тўқаев Грузия Президенти билан учрашди

Қосим-Жўмарт Тўқаев Грузия Президенти билан учрашди

Минтақавий экологик саммит доирасида Астанада Давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев Грузия Президенти Михаил Кавелашвили билан учрашди. Томонлар икки ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболларини кўриб чиқди. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, Грузия Қозоғистоннинг Жанубий Кавказдаги муҳим ва ишончли ҳамкори, ҳамкорликка янги туртки беришга тайёр. Президентлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришга эътибор қаратди. Шу жумладан, қўшма инфратузилма лойиҳалари яратиш, икки давлат транзит-транспорт салоҳиятидан самарали фойдаланишда баҳамжиҳат иш юритиш жуда муҳим. Суҳбатдошлар глобал ва минтақавий муносабатлар кун тартиби юзасидан фикр алмашди.

Абдумалик Сарманов таржимаси