Қозоғистон
Президенти Миллий банк раҳбариятининг ўтган йил якунлари бўйича ҳисоботини
тинглади. 2025 йилда олтин-валюта захиралари ҳажми рекорд даражага - 65 ярим
миллиард долларга етди. Миллий
жамғарманинг валюта активлари ҳам 5 миллиард долларга
ошди ва 64 миллиард долларни ташкил этди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга молия тизимининг рақамли трансформацияси жараёни ҳақида ҳам маълумот берилди. Ўтган
йили ишга туширилган рақамли активлар учун махсус ҳуқуқий режим 30 та лойиҳани
амалга ошириш, шу жумладан,
криптопровайдерлар ишини ташкил этиш, стейблкоинлар эмиссияси ва реал
активларни токенлаштириш имконини
берди. Қозоғистон минтақада биринчи бўлиб хавфсиз
биометрия, банклараро ҳисоб-китоблар, молиявий ахборот алмашиш тизими, рақамли
тенге, фирибгарликдан ҳимоя ва замонавий рақамли хизматларни бирлаштирган
Миллий рақамли молия инфратузилмасини ишга
туширди. Давлат раҳбари Миллий банкка молия тизими барқарорлигини таъминлаш
бўйича топшириқ берди.
Абдумалик Сарманов таржимаси

