Президент Айбин беллашувларини очиб берди

Президент Айбин беллашувларини очиб берди

Ақтўбе вилоятида XI «Айбин» халқаро ёшлар ҳарбий-ватанпарварлик йиғини бошланди. Унинг очилишида Қозоғистон ПрезидентиҚуролли кучлар Олий бош қўмондони қатнашди. Тадбир Қозоғистон, Озарбайжон, Беларусь, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистондан келган 800 нафар иштирокчини жамлади. Ўз нутқида Қосим-Жўмарт Тўқаев ёш авлод руҳиятини мустаҳкамлашда ҳарбий-ватанпарварлик йиғинининг аҳамиятини кўрсатиб ўтди. Тадбир Буюк Ғалабанинг 80 йиллиги ва Совет Иттифоқи қаҳрамони Алия Мўлдағулованинг 100 йиллигига бағишланди.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Алия Мўлдағулова жуда ёшлигида фронтга отланди, қайноқ жанггоҳларда бўлди. Қонли урушда қаҳрамонлик ва бурчга садоқат намунасини кўрсатди. Жорий йилда биз Буюк Ғалабанинг 80 йиллигини нишонлаймиз. Ғолиблар авлодини хотирлаймиз, уларга миннатдорчилик билдирамиз. Қозоғистон учун бу тарихий юбилей жуда катта аҳамиятга эга. Халқимиз Ғалабага катта ҳисса қўшди, озодлик ва адолат ғояларини ҳимоя қилди.


Армияда хизмат қилишшараф! Президент таъкидлагани каби, Қозоғистон  ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга катта эътибор беради. Қосим-Жўмарт Тўқаев кучли армия Мустақиллик асоси ва мамлакатнинг фаол ривожланиши кафолоти эканлигини кўрсатиб ўтди. Қуролли кучларнинг келажаги ёшлар қўлида! Улар адолатли ва хавфсиз Қозоғистон бунёд этади. Давлат раҳбари таъкидлашича, Олий Бош қўмондон сифатида у билимли, ҳалол ва мақсадга интилувчан ёшларга ишонади.

Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:

- Келгуси бир қанча кун давомида сиз топқирлик, куч ва малакангизни намойиш қиласиз. Ҳарбий хизмат муҳитига кирасиз, замонавий армия ишлатадиган технологиялар билан танишасиз. Ҳақиқий аскар барча ғалабаларга сабот, интизом ва масъулият туфайли эришилишини билади. Тактик ўйинларда сизга жасурлик ва қатъият, ўзаро ёрдам ва жамоада баҳамжиҳат ишлай олиш зарур бўлади.


Бир ҳафта ичида ёш иштирокчилар «Айбин иқтидори» заковат ўйини, Smart Sarbaz технологик танлови ва «Айбин юлдузи» ижодий танловида қатнашади. Улар пневматик винтовкада ўқ отиш, Калашников автоматини қисмларга ажратиш ва йиғиш маҳоратини кўрсатади. Бундан ташқари, спорт беллашувлари ва «Куч бирликда» ҳарбий-тактик ўйини ўтказилади. Очилиш маросимидан сўнг Давлат раҳбари  FPV-дронлар операторлари инновациявий ўқув-машғулот мажмуаси ва учувчиларга мўлжалланган замонавий тренажёрлар билан танишди. Сўнгра президентга Smart Sarbaz ёш робототехниклар лойиҳалари намойиш қилинди.

Абдумалик Сарманов таржимаси