Ҳукумат раҳбари «Бўзшакўл» мис кони иши билан танишди

Ҳукумат раҳбари «Бўзшакўл» мис кони иши билан танишди

Қозоғистон миси Хитой, Туркия, Ўзбекистон ва Бельгияга жўнатилади. «Бўзшакўл» мис конининг экспорт салоҳияти шундай. Бош вазир Павлодар вилоятига қилган амалий сафари давомида ишлаб чиқариш корхонаси технологик ютуқлари билан танишди. Унда мисдан ташқари олтин, кумуш, қалай ажратиб олинади. Завод йилига 30 миллион тонна рудани қайта ишлайди. Ишлаб чиқариш майдончаларида замонавий технологиялар, шу жумладан, сунъий интеллект тизимлари жорий этилган. Карьерларнинг 3D моделлари бор, иш жараёнида дронлардан фойдаланилади.

Ўлжас Бектенов, Қозоғистон Республикаси Бош вазири:

- Соҳани ривожлантириш, юқори даражада қайта ишланган товарлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш керак. Шунда, Солиқ кодексига кўра, турли давлат тўловлари бўйича енгилликлардан фойдалана оласиз. Бу - қайта ишлашни рағбатлантиришга қаратилган тадбирлардан бири. Натижада, маблағнинг катта қисми юртимизда қолади. Ҳозир кўп давлатларга Қозоғистон хомашёси сотиляпти.

Абдумалик Сарманов таржимаси