Қозоғистон Президенти Яқин Шарқ давлатлари етакчиларини қўллаб-қувватлади

Қозоғистон Президенти Яқин Шарқ давлатлари етакчиларини қўллаб-қувватлади

Қозоғистон Яқин Шарқда вазиятнинг кескинлашишидан ташвишда. Қосим-Жўмарт Тўқаев БАА, Саудия Арабистони, Қатар, Баҳрайн, Қувайт ва Иордания қиролига шахсий мактуб йўллади. Бу ҳақда Президент маслаҳатчиси ва матбуот котиби Айбек Смадияров маълумот берди. Қозоғистон Президенти ушбу давлатлар халқлари билан ҳамдардлигини, уларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади. Қозоғистон билан дўст ва қардош давлатлар суверенитети ва хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи барча акцияларни қоралади. Қосим-Жўмарт Тўқаев таъкидлашича, мамлакатимиз барча мураккаб халқаро муаммолар, қуролли можароларни дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдор эканлигини таъкидлади.


Давлат раҳбари Қозоғистон қардош араб давлатларига имконият доирасида бўлган ҳар қандай ёрдамни беришга тайёрлигини билдирди. Қозоғистон Президенти Қатар амири билан телефон орқали суҳбатда Яқин Шарқдаги вазиятни муҳокама қилди. Шайх Тамим бин Ҳамад ал-Тоний Қозоғистонга ҳамиша кўрсатиб келган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди ва мамлакатнинг икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлашга интилишини таъкидлади. БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Заид ал-Наҳаййон билан телефон орқали суҳбатда Қозоғистон Президенти ушбу мамлакат халқага ҳамдардлик билдирди. Қозоғистон Президенти Бирлашган Араб амирликларига ҳужумларда фуқаро инфратузилмаси вайрон бўлганидан таассуф билдирди, республикамиз заруратга кўра имкон доирасида  ёрдам беришга тайёрлигини таъкидлади. Ўз навбатида, БАА раҳбарияти Қозоғистон ёрдамини юқори баҳолашини таъкидлади.


Қосим-Жўмарт Тўқаев, шунингдек, Баҳрайн қироли билан телефон орқали суҳбатлашди. Қозоғистон Президенти мамлакат халқини қўллаб-қувватлашини, фуқаро инфратузилмаларига қилинган ракета ҳужумларидан ташвишдалигини билдирди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон тарангликни юмшатиш ва зиддиятларни тинч йўл билан, дипломатик усулда ҳал қилиш кераклигини таъкидлади. Шах Ҳамад бин Исо вл-Халифа ёрдам учун миннатдорчилик билдирди ва мамлакатимиз билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.


Абдумалик Сарманов таржимаси