Давлат раҳбари Дархан Сатибалдини қабул қилди

Давлат раҳбари Дархан Сатибалдини қабул қилди

2025 йилнинг биринчи ярмида Алматининг қисқа муддатли иқтисодий индикатори 11 фоизга, асосий капиталга киритилган инвестиция ҳажми эса салкам 25 фоизга ошди. Ҳоким Дархан Сатибалди Қозоғистон Президентига шаҳарнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши борасида ҳисобот берди. Қосим-Жўмарт Тўқаевга шаҳарнинг кўпмарказли тарзда ривожланаётганини, транспорт каркаси яратилиши ва мегаполис аҳолиси учун қулай шароит яратилаётганини кўрсатиб ўтди. Давлат раҳбари Бош режада кўзда тутилган ижтимоий инфратузилма ва туристик кластер объектлари қурилишини давом эттиришни топширди.

Абдумалик Сарманов таржимаси