Давлат раҳбари АҚШ савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди

Давлат раҳбари АҚШ савдо вакили Кэтрин Тайни қабул қилди

Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ савдо вакили Кэтрин Тай билан Қозоғистон ва АҚШ ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди. Давлат раҳбари таъкидлашича, сўнгги ўттиз йил ичида томонлар савдо, инвестициялар, хавфсизлик, инсон ҳуқуқлари ва демократия борасида стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаб боряпти. АҚШ Қозоғистон иқтисодиётининг энг йирик инвесторларидан бири. У киритган бевосита инвестициялари ҳажми 65 миллиард доллардан зиёд. Товар айланмаси ўтган йили 30 фоизга ўсди ва 4 миллиард доллардан ортди. Кэтрин Тай Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳамкорликни ривожлантиришни шахсан муҳокама қилиш имконини бергани учун миннатдорчилик билдирди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.