Республика технологиялар жалб этиш, ўз ҳудудида бутловчи қисмлар ва техника ишлаб чиқаришдан манфаатдор. Немис бизнесменлари, Машинасозлар иттифоқи ва Қозоғистон Тараққиёт банкининг Берлинда бўлиб ўтган давра суҳбатида ана шу масалаларни муҳокама қилинди.
Мейрам Пшембаев, Қозоғистон машинасозлар иттифоқи президенти:
- Олдимизда турган вазифа – Қозоғистонда машинасозлик ишлаб чиқаришини тўлиқ ташкил қилиш. Бу биринчи навбатда автомобилсозлик, автокомпонентлар, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, мамлакатдаги барча маҳсулотларда Қозоғистон улушини оширишдан иборат. Шунингдек, республикага машинасозлик маҳсулотлари импортини камайтириш, ички бозорни кенгайтириш ва хорижга маҳсулот экспорт қилишни ўйлаяпмиз.
Немис бизнесменларига мавжуд енгилликлар ва шарт-шароит тўғрисида тўла маълумот берилди. Делегациямиз кон-руда, нефть-газ ва металлургия машинасозлигида ҳамкорликни фаоллаштириш таклифини билдирди. Қозоғистонда ишлаётган компаниялар ўз тажрибасини баҳам кўрди. Қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқариш бўйича жаҳон лидерларидан бири маҳсулотлар турини кенгайтириш ниятидалигини билдирди.
Катрина Клаас-Мюльхойзер, Claas гуруҳи акциядорлар кенгаши раиси:
- Биз Петропавловскда иш бошлаганимиздан мамнунмиз. Ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятидамиз. Ривожланиш истиқболларини кўряпмиз. Маҳсулот турлари мунтазам ортиб боради, деб ўйлайман, чунки мижозлар ҳам, инвесторлар ҳам бундан манфаатдор.
Таъкидлаш лозимки, Астанада машинасозлар 11-форуми Қозоғистон Президенти иштирокида ўтказилиши кутиляпти. У май ойига мўлжалланган. Немис бизнесменлари ва инвесторлари мазкур конференцияга таклиф қилинди. Майдончада делегатлар ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, қўшма лойиҳаларни муҳокама қилади.
Абдумалик Сарманов таржимаси