Транспорт инфратузилмаси ривожини кучайтириш ва Марказий Осиё минтақасида транзит-логистика салоҳиятини яхшилаш. Пекинда бўлиб ўтган «Хитой ва Марказий Осиёнинг беш давлати» аналитика марказлари Иккинчи форумида халқаро экспертлар шундай хулосага келди. Иқтисодчилар, тадқиқотчилар, дипломатлар тўпланишидан асосий мақсад – биргаликда ривожланиш учун янги имкониятларни ўрганиш. Қозоғистоннинг Хитойдаги элчиси Шахрат Нуришев алоҳида таъкидлаганидек, минтақа Евроосиё материгида алоҳида ўрин тутади. "Марказий Осиё+" формати эса жаҳон саҳнасидаги барча асосий ўйинчиларда қизиқиш уйғотмоқда.
Сюй Бу, халқаро муаммолар институти директори:
- Ўртамиздаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, минтақавий ва глобал иқтисодий тараққиётга эришиш учун ҳали анча куч сарфлашимиз, улуш қўшишимиз зарур. Шунингдек, энергетика, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларида янги чорловлар юзага келяпти.
Еркин Туқумов, Қозоғистон Республикаси Президенти қошидаги стратегик тадқиқотлар институти директори:
- Хитойдан келадиган импорт ҳажми автомобиллар, ишлаб чиқариш ускуналари, компьютерлар ҳисобига ортяпти. Қозоғистон асосан минерал маҳсулотлар, металлар, кимё саноати маҳсулотларини экспорт қилади. Шунингдек, Қозоғистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти ҳам муҳим. Шу кунларда дон, гўшт, соя, асал, балиқ, беда, ун, ун маҳсулотлари билан шуғулланувчи 600 дан зиёд корхона ўз маҳсулотини Хитой бозорига олиб кириш учун ижозат олди.
Абдумалик Сарманов таржимаси