Сенат аудиторлик хизматлари ЕОИИ бозори бўйича ҳужжатни маъқуллади

Сенат аудиторлик хизматлари ЕОИИ бозори бўйича ҳужжатни маъқуллади

Қозоғистон аудиторлари ЕОИИ давлатларида эркин ишлай олади, улар берган хулосалар ташкилотга аъзо мамлакатлар ҳудудида тан олинади. Евроосиё Иқтисодий иттифоқида аудиторлик хизматлари ягона тартибда кўрсатилади. Парламентнинг юқори палатаси бугун тегишли шартномани ратификация қилди. Сенатор Серик Утешов таъкидлашича, шартнома бизнес имкониятларини оширади, Қозоғистон аудиторлик компаниялари рақобатбардошлигини оширади. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда соҳада 500 дан зиёд ташкилот ишлаяпти.

Серик Утешов, Қозоғистон Республикаси Парламенти Сенати депутати:
- Ушбу шартномадан мақсад – ягона аудиторлик иттифоқи шакллантириш, чекловларсиз, мамлакатда қайта тасдиқлашни талаб қилмасдан  аудиторлик хизматлари кўрсатиш, аудиторлар аттестатлари ва аудитор хулосаларини ўзаро тан олишдан иборат. Шартнома аудиторлар, аудиторлик ташкилотларига, аудиторлик фаолияти амалга ошириш ҳуқуқи кучга кириши ва бекор қилиниши, имтиҳонлар, аудиторлик фаолияти сифати ва стандартларини ташқаридан назорат қилиш бўйича ягона талаблар қўяди.

 

Абдумалик Сарманов таржима қилди.