Президент Алмати ҳокимини қабул қилди

Президент Алмати ҳокимини қабул қилди

Йил бошидан буён Алмати иқтисодиётига бир ярим триллион тенгедан зиёд сармоя киритилган. Асосий капиталга сарфланган инвестиция 20 фоизга, хусусий капитал 30 фоизга ортди. 11 ой ичида қисқа муддатли индикатор 13 фоизга ошди. Йил якунларига кўра, мамлакатнинг энг йирик минтақасида иқтисодиёт 6,5 фоизга ўсиши кутиляпти. Қосим-Жўмарт Тўқаев Алмати ҳокимининг мегаполисни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ҳисоботини тинглади. Ербўлат Дўсаев йўл-транспорт инфратузилмалари қурилиши тўғрисида маълумот берди. 25 километр янги йўл қурилган, 200 километрда таъмирлаш ишлари амалга оширилган. Президентнинг шаҳарни кўкаламзорлаштириш бўйича топшириғига кўра, Алматидаги парклар ҳудуди 400 гектарга ортган. Қосим-Жўмарт Тўқаев шаҳар иқтисодиётини диверсификациялашда давом этиш, инвестиция жалб этиш, кичик ва ўрта бизнесга ёрдам кўрсатиш, Алмати транспорт тармоғини ривожлантиришга доир топшириқлар берди.

Абдумалик Сарманов таржимаси.