Бу ҳақда халқаро форумда иштирок этиш учун Астанага келган ташкилот котиби Хельга Шмид билан бўлган учрашув чоғида Қосим-Жўмарт Тўқаев маълум қилди. Президент таъкидлагани каби, мазкур тадбир Ғарб ва Шарқ ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашда янги майдонча бўлиши керак. Давлат раҳбари ЕХҲТ делегацияси кўпгина муаммоларни ҳал қилишга сезиларли ҳисса қўшишига ишонч билдирди. Шу билан бирга, Астанада 2010 йилда ўтказилган саммитдан кейин бирорта ҳам расмий ҳужжат қабул қилинмаганига эътибор қаратди. Ўз навбатида, Бош котиб Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг Қозоғистон ва ЕҲХТ орасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш таклифини қўллаб-қувватлашини билдирди.
Хельга Шмид, ЕХҲТ бош котиби:
– Сиз мутлақо ҳақсиз. Ўйлайманки, ҳозир оддий давр эмас. ЕХҲТ биз тўқнаш келаётган чорловларга қарамасдан, мулоқот учун ўзига хос платформа бўлиб хизмат қилишни давом эттиради. Мен Қозоғистоннинг ЕХҲТдаги фаол ролини ижобий баҳолайман. Сиз Астана саммитини эслатиб ўтдингиз. Шахсан мен ушбу саммитда иштирок этишдан ҳузур туйдим. Сиз ҳақсиз, у бўлиб ўтган охирги саммит бўлиб қолди. Астана декларацияси, дарҳақиқат, Ташкилот фаолиятини тартибга солувчи муҳим ҳужжат саналади. Мен Астана форумида сизни тинглаш имкониятини катта қизиқиш билан кутяпман. Ўйлашимча, ҳозирда муросага келиш учун ҳамма бир-бирини тинглаши керак. Бу ЕХҲТнинг асосий вазифаси саналади.
Хуршида Абдуллаева таржимаси