Мамлакат шарқида муқобил энергетика ривож топмоқда

Мамлакат шарқида муқобил энергетика ривож топмоқда

Абай вилоятида шамол ва қуёшдан энергия олинмоқда. Бир йил аввал Жармин туманида шамол генераторлари ишга туширилди. Станция 30 миллион киловатт/соат электр қуввати ишлаб чиқаради. Мутахассислар ҳисобига кўра, у кичикроқ шаҳарни электр қуввати билан таъминлай олади.

2019 йилда Жармин туманида муқобил энергетика объекти - 30 мегаватт қувватга эга қуёш станцияси қурилди. 66 гектар майдонда салкам 100 минг панель жойлаштирилган. Унинг ёнида шамол парки бунёд этиляпти. Ҳозирча 17 шамол генератори ишлаб турибди. Қуёш станциясида қишда иш ҳажми  камайса, шамолдан олинаётган электр қуввати кескин ортади. Умуман олганда, бу ҳудудда йилига 8 ой шамол эсади.

ЕРЖАН ҚАЛИМЎЛДИН, СМЕНА БОШЛИҒИ:

- Бизда мунтазам шамол эсади. Йилда 300-360 кун тинмайди. Айниқса, Жангизтўбе туманида шамол кучли. Ҳозирда шамол энергиясидан ҳам фойдаланамиз. Бошқача айтганда, ҳаво ҳаракатидан пул ишлаймиз!

Ишлаб чиқарилган энергия республика энергетика тармоғига йўлланади. Сўнгра объектларга тақсимланади. Ҳозир станция соатига 29,5 мегаватт – йилига 30 гигаватт энергия беради. Бу эса бир нечта завод ёки Риддер, Алтай, Шар каби кичикроқ шаҳарларни таъминлашга етади. Келгусида шамол энергетикасини янада ривожлантириш режалаштирилган. Навбатдаги объект Астана яқинида қурилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси