Сунъий интеллект давлат маблағларини бошқаришнинг
муҳим воситасига айланмоқда.
Қозоғистонда давлат харидлари ва бюджет мониторинги тизимига АI-технологиялар фаол жорий этиляпти. Натижада,
муддатлар қисқаряпти, инсон фактори бекор қилиняпти, шаффофлик ортяпти.
Республика Молия вазирлигида маълум қилинишича, эндиликда саралаш жараёнлари
рейтинг-балл тизими асосида автомат шаклда амалга оширилади. Комиссия
тузилмайди, ғолибларни аниқ критерийлар
асосида сунъий идрок белгилайди. Бундай ечим давлат бюджети
учун 780 миллиард тенге маблағ тежаш имконини берди. Бундан ташқари, АI элементлари бўлган онлайн-мониторинг тизими таълим
соҳасида 300 миллиард тенгедан иборат таваккал остидаги тўловларни аниқлади.
Ҳозир у соғликни сақлаш, маданият, туризм ва спорт соҳаларига жорий этиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

