Қозоғистонда савдо ҳажми ортмоқда

Қозоғистонда савдо ҳажми ортмоқда

Қозоғистонда йил бошидан бери ташқи савдо ҳажми сезиларли равишда ошгани кузатилмоқда. Бу фактни Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанел Кушукова келтирди. Унинг айтишича, сўнгги беш ойда республика ташқи савдо айланмаси деярли 36 ярим миллиард долларга етган. Жаҳон иқтисодиётида давом этаётган негатив тенденция бунга таъсир қилмаган. Асосий ўсиш ЕОИИ давлатларига қилинган нохомашё экспорти ҳисобига тўғри келади. Ўтган йил билан қиёслаганда, у 23 фоизга ошиб, 7 миллиард 200 миллион долларга тенглашган. Таъкидлаш жоиз, айни пайтда савдо ҳажми ошиши Қозоғистоннинг деярли барча ҳамкорлари, хусусан, Хитой, Германия, Испания ва бошқалар, шунингдек, ЕОИИ ва МДҲ каби ташкилотлар доирасида ҳам кузатилган. Савдо вазирлиги берган маълумотларга қараганда, Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатларга деярли 3 миллиард долларга тенг маҳаллий маҳсулот юборилган, бу эса ўтган йилдагига нисбатан 36 фоизга кўп.