Қозоғистон нохомашё секторига инвестиция 20 фоизга ошди

Қозоғистон нохомашё секторига инвестиция 20 фоизга ошди

Бош вазир матбуот хизмати маълум қилишича, нохомашё секторига келган сармоя миқдори 20 фоизга ўсган. Қайта ишлаш саноатига киритилган инвестиция ҳажми сўнгги 5 йил ичида 1,5 марта ортди. Ҳукумат нохомашё секторини янада ривожлантириш ва инвестиция жалб этиш учун мажмуавий чора-тадбирлар кўряпти. Шу жумладан, инвестициявий лойиҳалар жамланмаси ишлаб чиқилди. Ҳозир умумий қиймати 28 триллион тенгени ташкил этувчи 870 объект устида иш олиб бориляпти. Шундан 280 лойиҳа жорий йилда рўёбга чиқарилади.

Абдумалик Сарманов таржимаси