Қозоғистон МДҲ иқтисоди ривожланишидан манфаатдор

Қозоғистон МДҲ иқтисоди ривожланишидан манфаатдор

Қозоғистоннинг МДҲ давлатлари билан ўзаро савдо алоқалари тобора ортяпти. Ўтган йили товар айланмаси 37,5 миллиард долларни ташкил қилди.  МДҲ давлатлари ялпи ички маҳсулоти эса 4,5 фоизга ортди. Бош вазир Ўлжас Бектенов Душанбеда бўлиб ўтган ҳамжамият ҳукумат раҳбарлари йиғилишида маълум қилишича, мамлакатимиз ташкилот ривожланиши, унинг салоҳияти ўсишидан манфаатдор. Айниқса, электрон савдо жадал ривожланяпти. Қозоғистонда e-commerce ҳажми ўтган йили 6 миллиард долларга етди. Ўлжас Бектенов таъкидлашича, ўзаро алоқаларни кенгайтириш учун инфратузилмаларни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш механизмларини такомиллаштириш керак. Рақамлаштириш, транзит-транспорт, оғир ва енгил саноатда ҳамкорлик имкониятлари катта.

Абдумалик Сарманов таржимаси