Қозоғистон Президенти Туркия Мудофаа вазирини қабул қилди

Қозоғистон Президенти Туркия Мудофаа вазирини қабул қилди

Давлат раҳбари Туркия Миллий Мудофаа вазири Яшар Гулерни қабул қилди. Суҳбат давомида томонлар икки давлатнинг хавфсизлик соҳасида ўзаро ҳамкорлиги масаласини кўриб чиқди. Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистон ва Туркиянинг муносабатлари барқарор ривожланиб келаётганини, стратегик ҳамкорлик ўрнатилганини таъкидлади. Яшар Гулер ўз навбатида Туркия ўзаро ишонч ва ёрдам руҳида янада чуқурлаштириш тарафдори эканлигини тасдиқлади. У Қозоғистоннинг қатор минтақавий ва халқаро муаммоларни ҳал қилишга қаратилган фаолиятини юқори баҳолади.

Абдумалик Сарманов таржимаси