Астананинг ялпи минтақавий маҳсулоти ҳажми 4 триллион 753 миллиард тенгега етди. Йилнинг 11 ойи давомида ўсиш 4 фоиздан ошди. Пойтахт иқтисодига 1,3 триллион тенге инвестиция жалб этилди. Женис Қасимбек Астананинг ижтимоий-иқтисодимй ўсиши кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди. Ҳоким таъкидлашича, ишлаб турган кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 230 мингдан ортди. Чакана товар айланмаси 2 триллион тенгени ташкил қилди. Пойтахт иқтисодининг ҳаракатлантирувчи кучи сифатида қурилиш соҳаси фаоллик кўрсатди. 2023 йилда 3 ярим миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди. Келажак истиқболлари ёрқин.
Женис Қасимбек, Астана шаҳри ҳокими:
- Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев топшириғига кўра, 2035 йилгача шаҳарни ривожлантиришнинг янги Бош режаси ишлаб чиқилди. Унга кўра жами 178 боғча ва 164 мактаб, 93 соғлиқни сақлаш маскани бунёд этилади. Бош план шаҳар жамоатчилиги, маслихат депутатлари билан мувофиқлаштирилди, тегишли экспертизалардан ўтказилди.
Абдумалик Сарманов таржимаси.