Маралди кўлида туристик мавсум старт олди

Маралди кўлида туристик мавсум старт олди

Маралди кўлида туристик мавсум старт олди. Павлодар вилоятидаги шифобахш суви билан машҳур бўлган шўр сувли кўл қозоғистонликлар ва хорижлик орасида машҳур. Ўтган курорт мавсумида бу ерга 24 минг турист келганди.

Нурсипат Қурманова, турист, Россия:

- Сувнинг ўзи яхши. Бу томонидан ажойиб, илиқ балчиғи бор. Шу балчиқдан даволанганман. Ҳозир шунчаки чўмилишга келдим, дам оляпман. Чегара очиқ, коронавирус йўқ.

Лаззат Тўлеубекова, турист:

– Ўзимизда шундай шифобахш кўл борлигини эшитгандан кейин, атайин келдик. Менга жуда ёқди. Биринчи марта Маралдидамиз. Табиати ҳам беқиёс экан.

Курорт ҳудуди ободонлаштириляпти. Ётадиган жойлар, шийпонлар қурилган. Полиция пости ва тиббиёт пункти бор. Бундан ташқари, келажакда соҳил чизиғи ободонлаштирилади, очиқ бассейн қурилади, кеча-кундуз қолиш мумкин  жойлар бўлади, дам олиш зонаси очилади.

Гульмира Ўтарғалиева, тадбиркор:

- Ҳудудга 12 та ўтов ўрнатилади. Ушбу йилда биз барча хоҳловчиларни мазкур ўтовларда тунаб қолишга чақирамиз. Айвончалар қурилади. Дастлабки айвончаларни келтиришди. Бир мавсумда 15 таси керак бўлади, деб ўйлаймиз. Ўчоқ ўрнатдик, йигитлар палов дамлашади.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.