6 мингдан ошиқ этник қозоқ «қандас» мақомини олди

6 мингдан ошиқ этник қозоқ «қандас» мақомини олди

Республика Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилишича, уларнинг ярмидан зиёди Ўзбекистондан. Қолганлари Хитой, Россия, Туркманистон, Монголия ва бошқа давлатлардан келган. Кўчиб келганлар асосан Алмати, Манғистау, Туркистон ва Жамбил вилоятларига, шунингдек, Астана, Алмати ва Чимкент шаҳарларига ўрнашган. Қондошларнинг катта қисми, яъни 70 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшда. Деярли ҳаммаси олий, ўрта махсус ёки ўрта таълим маълумотига эга.

Хуршида Абдуллаева таржимаси