13 минг нафардан зиёд. Йил бошидан бери айнан шунча этник қозоқ тарихий ватанига қайтган. Бу ҳақда республика меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди. Уларнинг ярмидан кўпи Қозоғистонга Ўзбекистон, Хитой, Туркманистон ва Монголиядан келган. Кўчиб келганлар асосан Алмати, Манғистау, Туркистон, Жамбил вилоятлари ва Астана, Чимкент, Алмати шаҳарларидан қўним топган. Дарвоқе, қондошларнинг 59 фоизга яқинини меҳнатга лаёқатли фуқаролар ташкил этади. 13 фоиздан зиёди олий, 39 фоизга яқини эса ўрта махсус маълумотга эга. Таъкидлаймиз, 1991 йилдан бери республикамизга жами бўлиб, 1 миллиондан ошиқ этник қозоқ қайтиб келган.
Хуршида Абдуллаева таржимаси