Политологлар Э. Макроннинг Қозоғистонга ташрифи ҳақида

Политологлар Э. Макроннинг Қозоғистонга ташрифи ҳақида

Франция Қозоғистон билан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришга катта қизиқиш билдиряпти. Аналитиклар фикрича, ҳам иқтисодий, ҳам маданий-гуманитар соҳаларда бунга эришиш мумкин. Француз етакчиси Эмманюэль Макроннинг Астанага ташрифи ҳам буни тасдиқлайди. Эслатамиз, Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ўтган йилги Парижга ташрифи ушбу давлат билан самарали ҳамкорликнинг янги босқичи дебочаси бўлганди. Умуман олганда, сўнгги 18 йил ичида Франция Қозоғистонга 17 миллиард доллар сармоя киритди. Политологлар таъкидлашича, Европанинг иккинчи, жаҳоннинг еттинчи иқтисодиёти бўлган бу давлат Қозоғистонга янги инвестициялар киритмоқчи. Транспорт, логистика, тоғ-кон саноати, энергетика, шу жумладан, тикланувчи энергетика ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли соҳалари бўлиши мумкин. Францияга Қозоғистоннинг урани ва ноёб-ер металлари ҳам зарур.

Дина Айкенова, сиёсатшунос:
- Бугунги кунда Францияда электрогенерациянинг 80 фоизи атом энергетикаси орқали юз беради, бунинг учун 10 тонна уран зарур. Қозоғистон жаҳонда қазиб олинадиган ураннинг 22 фоизини ташкил қилади. Биз етарлича қизиқарли етказиб берувчимиз.  Франция билан 30 йилдан зиёд ҳамкорлик қиламиз, дипломатик алоқалар ўрнатилган. Маданий-таълим соҳасига келсак, Франция давлати Қозоғистонда француз тилининг мавқеи кучайишидан манфаатдор. Шунингдек, қатор маданий, гуманитар, таълим йўналишидаги лойиҳаларни рўёбга чиқаришдан манфаатдор.

Абдумалик Сарманов таржимаси.