Президент Жетису вилояти ҳокими Бейбит Исабаевни қабул қилди

Президент Жетису вилояти ҳокими Бейбит Исабаевни қабул қилди

2025 йилнинг биринчи ярмида Жетису вилоятида 178 миллиард тенге инвестиция жалб қилинди. Минтақада 2025-2027 йилларга мўлжалланган, умумий қиймати 2,5 триллион тенгега тенг 128 та лойиҳадан иборат инвестициявий портфель тайёрланди. Ҳоким Бейбит Исабаев вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва келгуси режалар хусусида Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга ҳисобот берди. Унга кўра, минтақада тоғ-кон бойитиш комбинати, «Қозоғистон – Хитой халқаро саноат шаҳри» парки, шамол электростанциялари заводи, халқаро аэропорт қурилиши режалаштирилган. 


Бейбит Исабаев, Жетису вилояти ҳокими:


Давлат раҳбари чегара яқинидаги туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни жадаллаштиришга, йирик инфратузилмавий лойиҳаларни охирига етказишга алоҳида эътибор қаратди. Шу жумладан, Жетису вилоятида туризмни ривожлантириш зарурлигини таъкидлади. Бу соҳадаги вазифалар юзасидан қатор топшириқлар берди.


Абдумалик Сарманов таржимаси