ЮНЕСКО Қозоғистон таклифи билан янги резолюция қабул қилди

ЮНЕСКО Қозоғистон таклифи билан янги резолюция қабул қилди

Қозоғистон ташаббуси билан дунёда янги байрам пайдо бўлди. Метрология куни БМТ миқёсида нишонланадиган бўлди. Қозоғистон таклиф қилган резолюция Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конференцияси 42-сессиясида Табиий фанлар бўйича комиссияси томонидан би р овоздан қўллаб-қувватланди. Эслатамиз, метрологов байрами ҳар йилнинг 20 майида нишонланади. Халқаро ўлчовлар ва вазнлар қўмитаси 1875 йилнинг шу кунида метр бўйича конвенция қабул қилган. Жаҳондаги амалда бўлган энг қадимий шартномалардан бири турли мамлакатларда метр стандартлари бир хил бўлиши учун тузилганди. Қозоғистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий вакили Асқар Абдрахманов таъкидлашича, бу қарор муҳим илмнинг нуфузини оширади ва метрология ривожланишига барча давлатлар эътиборини қаратади. Таъкидлаш лозимки, резолюцияга жаҳоннинг мазкур халқаро ташкилотга аъзо яна 43 давлати ҳаммуаллифлик қилди.   

Асқар Абдрахманов, ЮНЕСКО қошидаги Қозоғистоннинг доимий вакили:
Биз Қозоғистонда метрологларнинг кучли касбий ҳамжамияти борлиги билан фахрланамиз. Жорий йилда мамлакатдаги дастлабки метрология идораси 100 йиллигини нишонлайди. У мазкур фаннинг миллий, минтақавий, глобал даражаларда ривожланишига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келяпти.

 

Абдумалик Сарманов таржимаси.