Очиқ ахборот майдони ва кучли медиа! Қосим-Жўмарт Тўқаев буни яратишга эътибор қаратилишини билдирди. Президент “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги Қонун қайта кўриб чиқилиши кераклигини айтди. Мамлакат манфаатлари, жамоатчилик талаби ва медиа-соҳа ривожи тенденциялари ҳисобга олиниши керак. Давлат раҳбари демократик ўзгаришлар мустақил ва масъулиятли оммавий ахборот воситаларисиз амалга ошмаслигига ишончи комиллигини маълум қилди.
Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қозоғистон Республикаси Президенти:
- Ҳокимият ва халқ орасида кўприк бўлган ахборот воситалари долзарб муаммоларни кўтариши керак. Бироқ бу ишга масъулият билан ёндашиш, жамиятнинг қутбланишига олиб келадиган ташқи буюртмалар ёки сиёсий гуруҳларнинг яширин курашидаги хизматга тўланадиган қалам ҳақи учун киришмаслик лозим. Журналистлар ўз юрти келажаги учун қайғуриши даркор. Зеро, оммавий ахборот воситалари бекорга тўртинчи ҳокимият дейилмайди. Одамлар қалби ва ақлига мурожаат этганда, эҳтиёткорлик зарур.
Абдумалик Сарманов таржимаси