Давлат раҳбари Stadler Kazakhstan заводида чиққан дастлабки йўловчилар вагонини бориб кўрди. Бу транспорт воситаси 40 йил ишлаши кутилмоқда. Корхона купе, плацкарт ҳамда ҳаракатланиши қийин бўлган йўловчиларга мўлжалланган вагонлар чиқаради. Жорий йилда 51 та, 2030 йилгача 557 та вагонни фойдаланишга топшириши кутиляпти. Қомис-Жўмарт Тўқаевга темир йўл ҳаракати тизимини модернизациялаш бўйича ҳисобот берилди. Шу кунларда мамлакатдаги 125 вокзалда таъмир ишлари олиб бориляпти. Халқаро ҳвмкорлар билан бирга янги ечимлар татбиқ этиляпти. Поездлар ер йўлдоши интернетига уланяпти. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида маълумотларни таҳлил қила олувчи 4 мингта камера ишлатиляпти.
Абдумалик Сарманов таржимаси

