Полимер ёрдамида бактерия ва унинг хавфлилик даражаси аниқланади. Бундан ташқари, ўтказувчи полимерлардан энергия сақлаш, қуёш батареялари ва ёруғлик диодларида фойдаланиш мумкин. Виртуал ва қўшимча реаллик технологиялари, сунъий интеллектни ривожлантиришда фойдали бўлиши мумкин, дейди олимлар. Унинг яна бир ўзига хослиги шундаки, олимлар таклиф қилаётган наномаҳсулот атроф-муҳитга зарар етказмайди.
Нуршат Нуражи, олим:
- Нанотиббиётга келсак, доривор моддалар зарур бўлган жойга айни вақтида етказиб берилади. «zero d» - зиро дай машина - sferical (сферикал). Бу унинг тўп каби думалоқ шаклда эканлигини кўрсатади. Унинг ичига дори киритилса, зарур нуқтага етказади. Сўнгра берилган буйруққа кўра очилади. Жараённи назорат қилиб турамиз. Қанча препарат зарурлигини эса вақт кўрсатади.
Абдумалик Сарманов таржимаси